Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижевск мактабидаги отишма қурбонлари сони 17 нафарга етди

Ижевск мактабидаги отишма қурбонлари сони 17 нафарга етди

Россиянинг Ижевск шаҳридаги 88-мактабда содир этилган отишма қурбонлари сони 17 нафарга етди. Бу ҳақда Удмуртия Республикаси маъмурияти маълум қилган.

«Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, воқеа қурбонлари 17 нафарга етган. Уларнинг 11 нафари болалар, қолган 6 нафари эса катта ёшли кишилардир», – дейилади хабарда.

Бир муддат олдин мазкур манба ҳалок бўлганлар сони 15 нафар ва уларнинг 11 нафари болалар эканини маълум қилган эди. Шунингдек, яраланган 24 кишининг 22 нафари ҳам ўқувчилар экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, душанба куни Артем Казанцев исмли шахс Ижевск шаҳридаги мактабда қўриқчини отиб ташлаб мактабга кирган ва у ерда отишма содир этганди. Кейинроқ у ўз жонига қасд қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан РФ Жиноят кодексининг 105-моддаси 2 қисми (икки ва ундан ортиқ шахсларни, жумладан болалар ҳамда жиноятчига ҳимоясиз эканлиги маълум бўлган кишиларни қасддан ўлдириш) ва 222-моддаси 1-қисми (ноқонуний тарзда қуролдан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Удмуртия маъмурияти қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг