ИИВ вазири йўллардаги тирбандликни қандай камайтириш мумкинлигини айтди
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Юнусобод туманидаги 8-сонли автобус саройига ташриф буюриб, бу ерда бир қанча жамоатчилик фаоллари билан суҳбатлашиб, одамларни кўпроқ жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди.
Вазирнинг таъкидлашича, пойтахтда шахсий машиналар кўпайиб кетгани, эрталаб ишга боришда ва кечқурун қайтишда тирбандликларга сабаб бўлмоқда.
«Мана, ҳозир жуда кўп шахсий машина бўлиб кетди. Тирбандликларни кўряпсизлар, эрталаб соат 08:00 дан 10:00 гача, кечқурун ишдан қайтишда умуман юриб бўлмай қолди. Одамлар ўзининг машинасидан кўра, жамоат транспортига минса, шунда тезроқ бораман, хавфсиз бораман, деб билса, албатта, мана шу тирбандликлар ҳам камаяди. Яъни шахсий машинасида эмас, балки жамоат транспортида, автобусларда боради», - деди Пўлат Бобожонов.
Маълумот учун, жорий йилнинг 18 декабрь куни Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги ишчи гуруҳи жамоат транспортидаги вазиятни ўрганишган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter