ИИВ Термиздаги портлаш юзасидан маълумот берди
Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси 10-уйнинг ертўласида юз берган портлаш ҳақида хабар берилган эди.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, суриштирув ишлари натижасида ушбу чақнаш Термиз тумани Наврўз маҳалласида яшаган, «Фасад Диёр» МЧЖ ишчиси, 57 ёшли Ражаб Иномалиев ўзи ишлаётган МЧЖнинг юқорида кўрсатилган манзилдаги омборхонасида электр чироғини ёққан вақтида, хонага йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлгани аниқланди. Натижада Ражаб Иномалиев ва шу омборхонада бўлган ушбу корхонанинг яна бир ишчиси, Термиз шаҳар Ибн Сино кўчасида яшаган, 61 ёшли Раҳматулло Абдураҳмоновлар воқеа жойида вафот этганлар.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, улар бутун тананинг кучли алангадан 100 фоиз куйиши ҳамда ис газидан ўткир заҳарланишидан вафот этганликлари аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter