Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ сув тошқинида паспортини йўқотган фуқароларга мурожаат қилди

ИИВ сув тошқинида паспортини йўқотган фуқароларга мурожаат қилди

Ички ишлар вазирлиги каналида Сардоба сув омбори тошқини вақтида паспортини йўқотган фуқароларга мурожаат қилди.

«Ҳурматли Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманида яшовчи фуқаролар!

Агарда Сиз ва Сизнинг яқин қариндошларингиз орасида жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборида юз берган офатдан зарар кўрган фуқаролар бўлса ва ушбу талофат туфайли фуқаролик паспортингиз йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган бўлса, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг 0367-227-65-00 ҳамда 0367-227-00-01 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ходимлар томонидан ҳозирда Сиз вақтинчалик бўлиб турган жойга борган ҳолда ёки Сиз вақтинчалик бўлиб турган ҳудудга яқин бўлган Ички ишлар бўлими томонидан мурожаатингиз ҳал этилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг