Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ огоҳлантиради: 3 июль куни мингга яқин жарима!

ИИББ огоҳлантиради: 3 июль куни мингга яқин жарима!

Фото: Xabar.uz

Сўнгги кунларда эпидемиологик вазият мураккаблашиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кўпаймоқда. Бунинг натижасида, ҳаттоки, пойтахтимизда коронавирус инфекциясига чалинганларни даволашга мўлжалланган тиббиёт марказлари қайта очилмоқда, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ огоҳлантиришида.

«Фуқароларимиз, бефарқликка берилиб, тиббий ниқобларни тақмаслиги, карантин қоидаларига риоя этмаслиги оқибатида касалланганлар сони ортмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига асосан, ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пойтахтимиз аҳолиси томонидан карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилишмоқда. Биргина 3 июль куни карантин қоидаларига риоя этмаган ва тиббий ниқоб тақмаган 964 нафар фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилди, 4885 нафар фуқаролар эса огоҳлантирилди.

Ҳурматли фуқаролар, карантин қоидаларига риоя этишингиз авваламбор сизларнинг ва яқинларингизнинг соғлиғи учун керак. Тиббий ниқоб тақинг, ўзингизни ва атрофдагиларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилинг!», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг