Пойтахт ИИББ бедарак йўқолган уч шахсни қидирувга берди

Тошкент шаҳар бедарак йўқолган уч киши маълумотларини эълон қилди.
2003 йилда туғилган Убайдуллаев Абдуллоҳ Жамшид ўғли, 2022 йилнинг 23 апрель куни Яшнобод тумани, Тузель-2 даҳасидаги уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 180-185 см, гавдаси ўртача, сочи ва кўзлари қора.
Эгнида: оқ футболка, қора рангли спорт кийими ва оқ кроссовка бўлган.
1966 йилда туғилган Глушков Валерий Петрович, 2022 йилнинг 13 май куни Учтепа тумани, 25-даҳадаги уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 165 см, гавдаси ўртача, кўзлари мовий, сочлари оқ ва сийрак. Чап қўлида «юлдуз» шакли акс этган татуировкаси мавжуд. Пешона қисмида чандиғи мавжуд.
Эгнида: жигарранг футболка ва костюм, кулранг трико ва қора рангли шиппак бўлган.
1963 йилда туғилган Иргашева Илмира Мифтахудиновна, жорий йилнинг 8 июнь куни Яшнобод тумани, Шоҳимардон кўчасидаги уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 170-175 см, кўзлари жигарранг, сочилари қора.
Эгнида: тўқ яшил кўйлак, қора рангли оёқ кийимида бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter