Журналистларни калтаклагани айтилган ИИБ ходимлари бўйича тергов бошланди
11 июнь куни Тошкент шаҳридаги «Пахтакор» стадионида футбол бўйича U-23 Осиё кубоги чорак финали доирасида Ўзбекистон – Ироқ ўйинини ёритишга борган «Sevimli» телеканали мухбири ва тасвирчиси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида келиб чиққан ҳолат ўрганилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилди.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилди.
Таъкидлаш жоиз, Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов журналистларнинг калтакланиши юзасидан баёнот бериб, унда ИИБ ходимлари ОАВ вакилларини калтаклаганини рад этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter