Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги тартибсизликлар юзасидан ИИБ расмий баёнот берди

Намангандаги тартибсизликлар юзасидан ИИБ расмий баёнот берди

Видеодан лавҳа

Кеча, 7 апрель куни Суперлиганинг 5-тури доирасида бўлиб ўтган «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувидан (1:2) кейин тартибсизликлар юзага келганди. Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, ўйин якунлангач, эътироз билдираётган томошабинларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, уларни тарқатиш чоралари кўрилган.

«Ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва «Пахтакор» фан-клубининг 35 нафар аъзоси назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилди.

Мазкур учрашув давомида жамоат тартиби тўлиқ сақланиб, фуқаролар орасида ҳеч қандай талафот ёки тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олинди ва Давлатобод туман ИИБга олиб келиниб, шахсига аниқлик киритилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади», — дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг