Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИБ муассасасида ўсмир вафот этгани ортидан 2 нафар ходим ишдан бўшатилди

ИИБ муассасасида ўсмир вафот этгани ортидан 2 нафар ходим ишдан бўшатилди

Фото: «Xabar.uz»

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги ИИБ биносида 15 ёшли бола вафот этгани хабар берилганди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасининг расмий муносабат билдиришича, мазкур воқеа юзасидан 2 нафар ички ишлар органи ходими ишдан бўшатилган.

Воқеа содир бўлган кунда навбатчилик қилган 2 нафар ИИО ходими тарбияланувчиларни назоратсиз қолдириб, жанжални олдини олмаганлиги учун ИИО сафидан бўшатилиб, ходимларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун вилоят прокуратурасига тақдим қилинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Аввалроқ Болалар омбудсмани Фарғонадаги ИИБ биносида вафот этган 15 ёшли ўсмир воқеасини жойига бориб ўргангани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг