Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИБ биносида ака-укаларга куч ишлатилганлиги ҳолати ўрганиляпти – Омбудсман

ИИБ биносида ака-укаларга куч ишлатилганлиги ҳолати ўрганиляпти – Омбудсман

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан бир муддат олдин эълон қилинган ИИБ биносига мажбурий олиб кетилган ака-ука Дилмурод ва Дилшод Юсупвалиевларга нисбатан куч ишлатилганлиги ҳолати ҳақидаги хабар ўрганилмоқда. 

Тошкент вилояти ИИББ расмий муносабатида марҳумнинг ИИБ биносига кириш йўлагида соғлиги ёмонлашиб ҳушини йўқотгани, у шаҳар шифохонасига олиб борилгани ва кўрикдан ўтказилган вақтида вафот этганлиги қайд этилган эди. Фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланланган.

Ҳолат Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Ўз навбатида, мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Омбудсманнинг назорат хати юборилган.

«Омбудсман ушбу ҳолатни қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатларини очиқ ва адолатли суриштирувини таъминлашни сўрайди», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг