Игор Сергеев трансфери «Ад-Дафра» учун қанчага тушган? Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди

Игор Сергеев янги жамоаси билан ярим йиллик шартнома имзолади
Аввалроқ сайтимизда «Пахтакор» ҳужумчиси Игор Сергеев БААнинг «Ад-Дафра» жамоаси билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилган эди.
Бир қатор футбол сайтлари «Transfermarkt» нашрига таяниб, Сергеев араб жамоаси томонидан 1,5 миллион еврога сотиб олинганини хабар қилган эди. Бироқ футболчи бу маълумотларни рад этган.
«Бугун футболчининг ўзи сайтимиз билан алоқага чиқиб бу маълумот нотўғри эканлигини маълум қилди», — дейилади «Chempionat.asia» сайти хабарида.
БАА клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтдим, сабаби «Пахтакор» билан шартномам якунига етган эди. Бундан ташқари бу клуб билан 2020 йил охиригача эмас 2018 йилнинг ёзига қадар, яъни олти ойлик шартнома туздим.
Игор Сергеев
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter