Ичма-ич (матрёшка) қилиб олиб келинган автомобиль шиналарни сотиб олиш канчалик тўғри? (видео)
Ўзбекистон автомобиль ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарибгина қолмай яна кўп миқдорда импорт қилади. Импорт қилинган автомобил ёки авто эҳтиёт қисмлар ичидан сифатли ва ишончлисини танлаб олиш сиз ва бизнинг бир томондан ҳавфсизлигимизни таъминласа, иккинчи томондан чўнтагимизга ҳам зарар қилмайди.
Россиялик бир гуруҳ автомобил шинаси экспертлари ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент шаҳридаги, эҳтиёт қисмлари сотиладиган Сергели бозорида бўлиб, бир қанча автомобиль шиналарини кўздан кечиришди ва халқаро стандарт меёрий хужжатлари асосида лаборатория таҳлилини амалга ошириш учун Россияга олиб кетишди. Натижада тадбиркорлар томонидан кўпроқ фойда олиш мақсадида ичма-ич қилиб (матрёшка) кўринишида олиб кирилган қийшиқ ва букилган автомобиль шиналарини синови ҳаёт учун қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини кўрсатиб беришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter