Ичкиликка берилган вазир ишдан кетди — Канада
Канаданинг Алберта вилояти ўрмон саноати ва қишлоқ хўжалиги вазири Девин Дришен ишдан бўшади.
Вазир спиртли ичимликларга муккасидан кетганди. Ҳатто кабинетида ҳам ўзини тия олмаган. «CBC News» номи очиқланмаган манбаларига асосланиб ёзишича, Дришен парламентдаги кабинетига қамалиб олиб ичишни одат қилган ва бунақа ҳолат камида ўн марта кузатилган. Фақат паролни айтганларга эшикни очган...
Бу хабарлар ОАВда тарқаб кетгач, Дришен кечирим сўраб, ишдан бўшашга ариза ёзди.
«Бош вазир Жейсон Кенни ишдан бўшаш ҳақида ёзган аризамни қабул қилди. Ичкиликка берилишим ҳукуматга муаммо бўлганига иқрорман», — деб ёзди Дришен «Facebook»да.
Собиқ вазир бўлиб ўтган ишлардан қаттиқ афсусда: «Мен учун ҳам, вилоят (Алберта) учун ҳам энг яхшиси шу — истеъфога кетиб, шахсий саломатлигим ва эртам ҳақида ўйлаш».
Ибрат кўрсатишнинг кечи йўқ...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter