Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ички ишлар ходими талабини бажармаган» фуқаро 15 суткага «кетди»

«Ички ишлар ходими талабини бажармаган» фуқаро 15 суткага «кетди»

Фото: ИИББ.

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари томонидан фуқаро олиб кетилаётганлиги акс етган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳар ИИБнинг маълумот беришича, жорий йилнинг 5 феврал куни 2004 йилда туғилган Ж.М. Шайхонтоҳур туманидаги «Малика» савдо мажмуаси олдида ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан Ж.М.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг