Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Huawei 2022 йил учун йиллик ҳисоботини тақдим этди: Барқарор фаолият, барқарор кураш ва ривожланиш

Huawei 2022 йил учун йиллик ҳисоботини тақдим этди: Барқарор фаолият, барқарор кураш ва ривожланиш

2023 йил 31 март куни Huawei ўзининг 2022 йил учун йиллик ҳисоботини эълон қилди, бу эса ўтган йил давомида компания шиддатли ишлашда давом этганидан далолат беради. Компания 2022 йил давомида барқарор ишлашни қайд этди, 642,3 млрд юан (92,37 млрд АҚШ доллар) фойда ва 35,6 млрд юан (5,12 млрд АҚШ доллар) соф даромадга эга бўлди. Huawei 2022 йилда 161,5 миллиард юан (23,22 млрд АҚШ доллар) сармоя киритди, у илмий-тадқиқот ишларига сармоя киритишда давом этмоқда, бу компаниянинг йиллик даромадининг 25,1% ни ташкил этади ва сўнгги 10 йилдаги умумий илмий-тадқиқот харажатлари 977,3 млрд юандан (140,55 млрд АҚШ доллари) ошди.

Компаниянинг йиллик ҳисоботи матбуот анжуманида Huaweiнинг навбатдаги раиси Эрик Сюй: «2022-йилда қийин ташқи муҳит ва бозорга таалуқли бўлмаган омиллар Huawei фаолиятига таъсир қилишда давом этди, – деб таъкидлади. –Ушбу «бўрон» ичида бизнес узлуксизлигини таъминлаш ва мижозларимизга хизмат кўрсатиш учун қўлимиздан келганини қилишга ҳаракат қилдик. Шунингдек, биз «ҳосил»ни етиштириш учун кўп ҳаракат қилдик – барқарор даромад келтирдик, курашдик ва келажакдаги ривожланиш учун асослар яратдик».

Тадбирда Huawei компанияси молия директори Сабрина Мен ҳам иштирок этди. У: «2022 йилда сезиларли босимга қарамай, бизнинг умумий бизнес натижаларимиз прогнозларга мос келади. 2022 йил охирида бизнинг жавобгарлик коэффицентимиз 58,9% ни ташкил этди ва соф пул қолдиғи 176,3 млрд юанни (25,35 млрд АҚШ доллар) ташкил этди. Бундан ташқари, жами активлар баланси 1 трлн юанга (0,15 трлн АҚШ доллари) етди, бу асосан пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва операцион активлар каби айланма маблағлардан иборат. Бизнинг молиявий аҳволимиз юқори даражада мустаҳкамлиги ва мослашувчанлиги билан мустаҳкам бўлиб қолмоқда. 2022 йилда илмий-тадқиқот ишларига сарфлаган умумий харажатларимиз 161,5 млрд юанни (23,22 млрд АҚШ  доллар) ташкил этди, бу компания умумий даромадининг 25,1% ни ташкил этди, бу Huawei тарихидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Биз келажакка назар ташлар эканмиз, кўпроқ босим ва катта ишончни бошдан ўтказамиз», – деб таъкидлади.

2022 йилда операторлар, корпоратив сегмент ва истеъмолчи бизнес бўлинмалари томонидан Huawei бизнес-табрикларидан фойда мос равишда 284 млрд юан (40,84 млрд АҚШ доллар), 133,2 млрд юан (19,15 млрд АҚШ доллар) ва 214,5 млрд юан (30,84 млрд АҚШ доллари)ни ташкил этди.

Huawei ўзининг экотизим ҳамкорлари билан биргаликда ривожланиш тарафдори ва очиқлик ва ҳамкорлик умумий муваффақиятга олиб келади, деб ҳисоблайди. Компания HarmonyOS, Kunpeng, Ascend ва булутли маҳсулотлар линиялари бўйлаб ўз платформаларининг имкониятларини очишда давом этмоқда, асосий эътиборни ишлаб чиқарувчилар тажрибасини яхшилашга, шунингдек, экотизим ҳамкорларини барча жабҳаларда қўллаб-қувватлашга қаратади.

Ҳозирда Huawei экотизим инновацияларини ривожлантириш ва мижозлари учун кўпроқ қиймат яратиш мақсадида тўққиз миллиондан ортиқ дастурчилар ва 40 000 та экотизим ҳамкорлари билан ҳамкорлик олиб бормоқда.

«2023 йил Huaweiнинг барқарор курашуви ва ривожланиши учун жуда муҳим босқич бўлади. Олхўри гулларининг ҳиди қаттиқ қиш аёзларидан сўнг кучлироқ бўлади. Бугунги кунда Huawei олхўри гулларига ўхшайди. Олдинда жиддий муаммолар борлигини билсакда, бошқа тарафдан, бизда ривожланиш имкониятлари, кучли бизнес портфели, ноёб рақобатбардошлик, устунлик, мижозларимиз ва ҳамкорларимизнинг ишончи ҳамда илмий-тадқиқот ишларига сармояларни кўпайтириш жасорати мавжуд. Биз барқарор курашиш ва ривожланиш учун мустаҳкам пойдевор қўйиб, йўлимиздаги ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишимизга ишонамиз», – дейди Эрик Сюй.

2022-йилги йиллик ҳисоботдаги барча молиявий кўрсаткичлар Катта тўртлик халқаро бухгалтерлик фирмаси KPMG томонидан текширилган бўлиб, 2022 йилги йиллик ҳисоботни ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг