«Huawei Partner Summit 2024» – ҳамкорликни ривожлантириш ва инновацияларни жорий этиш йўлида
2024 йил 24 июл куни Ўзбекистондаги Huawei компанияси йиллик Ҳамкорлик саммитини ўтказди. Тадбирнинг ташкил этилиши Huawei компаниясининг инновацияларга содиқлигининг яна бир ифодаси бўлиб, асосий эътибор турли соҳаларда рақамли трансформацияни амалга ошириш учун АКТ ечимларига қаратилди.
Саммитнинг «Joining Hands for a Shared Era» («Умумий давр учун бирлашиш») мавзуси ҳамкорлар экотизимини барпо этиш мақсадларини амалга оширишни намойиш этади. Иштирокчилар Huawei компаниясининг кампус тармоқлари ақлли синфлар учун видеокузатув тизимлари ва АКТ инфратузилмаси, маълумотлар тармоқлари, булутли технологиялар, маълумотларни сақлаш тизимлари ва Wi-Fi бўйича технологик ечимлари асосида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишида молия сектори, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқаришда рақамли трансформацияларни биргаликда амалга ошириш бўйича қарашлари ва таклифлари билан танишди.
Huawei компаниясининг турли ҳамкорлик дастурлари ва бозор учун янги қадриятларни яратиш билан уларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлашга бўлган очиқ нияти ҳамкорлар эътиборини жалб қилди.
Ўзбекистондаги Huawei компанияси бош директори Чен Сзякай ўзининг очилиш нутқида шундай деди: «Ҳар йили ўтказиладиган Ҳамкорлик саммитимиз Ўзбекистон бўйлаб рақамли трансформацияни ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга содиқлигимизнинг далилидир. Биз булутли ҳисоблаш, сунъий интеллект ва инновациялар каби илғор технологияларни ўзлаштиришни жадаллаштириш тарафдоримиз, улар жамиятни ўзаро боғланган, ақлли дунёга олиб боради. Бизнинг ҳамкорларимиз эса бу ғояни амалга оширишда муҳим роль ўйнайди».
Ўзбекистонда бўлиб ўтган Huawei ҳамкорлик саммити соҳа етакчилари, стратегик ҳамкорлар, интернет технологияси соҳаси ривожланаётган бизнес муҳитининг муҳим иштирокчилари, шунингдек, мамлакатимизнинг IT соҳаларига эга олий таълим муассасалари вакилларини бирлаштирди. Компания илғор бизнес ечимларини тақдим этиш орқали экотизим ҳамкорлигига доимий содиқлигини яна бир бор намойиш этди. Тадбир давомида таълим, ишлаб чиқариш, молия соҳаларида рақамли трансформациянинг муваффақияти тарихига бағишланган махсус сессиялар ўтказилди ва ҳамкорларнинг соҳа ривожига қўшган улкан ҳиссаси қайд этилди.
«MAX VOLUME GENERAL TRADING LLC» компанияси ахборот технологиялари бўйича директори Арсен Куртсеитов Huawei билан ҳамкорликнинг муваффақиятлари ҳақида шундай деди: «Huawei кўплаб лойиҳаларда бебаҳо ҳамкор бўлиб келган. Компаниянинг инновацияларга содиқлиги бизга мижозларимиз учун илғор технологик ечимларни қўллаш имконини беради. Технологиянинг ишончлилиги ва миқёси муваффақиятга эришишда муҳим роль ўйнади. Бундан ташқари, Huawei компаниясининг қадриятларни чуқур тушуниши ва мижозларга йўналтирилган ёндашуви ҳар доим мижозларимизнинг эҳтиёжларига аниқ жавоб беришини таъминлайди».
200 га яқин иштирокчини бирлаштирган саммит мақсадли алоқалар ўрнатиш, қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш ва асосий манфаатдор томонлар ўртасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш учун муҳим платформа бўлди.
Тадбир доирасида ташкил этилган кўргазмада Huawei, шунингдек, кампус тармоқлари, маълумотлар марказларини виртуализация қилиш, интеллектуал видео ечимлар ва IP-тармоқ технологиялари соҳасидаги илғор ишланмалар ва амалиётларни тақдим этди. Кичик ва ўрта бизнес ва якуний мижозлар учун махсус ишлаб чиқилган маҳсулотларни таклиф қилувчи янги суббренд бўлган «HUAWEI eKit» тақдимоти муҳим воқеа бўлди.
Саммит Ўзбекистонда рақамли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшган ҳамкорларни тақдирлаш маросими билан якунланди.
Huawei Ўзбекистонда 25 йилдан буён фаолият юритиб, АКТ инфратузилмасини фаол равишда мустаҳкамлаб, барча тармоқлар ва ташкилотларнинг янада мослашувчан, самарали ва динамик бўлишига ёрдам бериш учун илғор технологиялар ва рақамли платформаларни жорий қилмоқда. Huawei, шунингдек, маҳаллий истеъдодларни ривожлантиришга, ҳамкорлар, АКТ мутахассислари ва ёш истеъдодлар учун кенг кўламли таълим тренингларини тақдим этишга катта эътибор беради. Huawei ўзининг «Seeds for the Future» корпоратив ижтимоий масъулият ташаббуси орқали Рақамли Ўзбекистоннинг ёш етакчилари ва тадбиркорларини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда. Шу йилнинг август ойида Ўзбекистондаги Huawei компанияси Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдан келган иштирокчилар учун Тошкент шаҳрида 150 дан ортиқ талабаларни бирлаштирган «Seeds for the Future 2024» минтақавий дастурини ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter