Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани аввалгидек иш берувчи тўлайди

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани аввалгидек иш берувчи тўлайди

Фото: «Islam.ru»

2010 йилда белгиланган ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни иш берувчилар ҳисобидан тўлаш тартиби 2020 йил 1 январгача узайтирилди. Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилди ва 2018 йил 28 декабрдан кучга кирди.

2010 йилгача ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан тўланар эди. 2010 йилдан буён республикада ходималарга ушбу нафақаларни иш берувчининг ўз маблағларидан, бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга эса тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўлаш тартиби амал қилади.

Президентнинг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4086-сон қарори билан ушбу тартибнинг амал қилиши 2020 йил 1 январгача узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, ишловчи аёлга «декрет пули» вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бутун даври (126 календарь кун, туғиш қийин кечган ёки 2 ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда – 140 кун) учун тўланади, деб хабар берди  buxgalter.uz сайти.

Нафақа тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўланади. Бунда ушбу миқдор ташкилотда ҳақиқатда ишлаган вақтга қараб табақалаштирилади: ишга қабул қилинган кундан бошлаб камида 12 ойлик иш стажига эга бўлганда – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи, иш стажи бир йилдан ортиқ бўлганда 100 фоизи тўланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг