Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳокимларнинг билимсизлиги ёки коррупциянинг асоси бу» — Президент ҳокимларнинг минглаб қарорлари бекор бўлганини гапирди

«Ҳокимларнинг билимсизлиги ёки коррупциянинг асоси бу» — Президент ҳокимларнинг минглаб қарорлари бекор бўлганини гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни вақтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаат қилмоқда.

Xabar.uz мухбири хабар беришича, президент энди барча давлат органлари раҳбарларининг қарор қабул қилиш жараёнлари очиқ бўлиши таъминланишини айтиб ўтди.

«Битта рақамга эътибор беринглар, охирги икки йилда ҳокимларнинг 2 ярим мингга яқин қарори судлар томонидан бекор қилинган. Бундан буён уларнинг қарор қабул қилишида очиқлик таъминланади. 2 ярим минг қарор бекор қилинган. Бу ё билимсизлик ёки коррупциянинг асоси бўлган. Шунинг учун маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг қарорларини ҳисобга қўйиш ва эълон қилиш бўйича электрон ахборот тизими жорий қилинади», — деди президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг