Ҳоким 100 ёшга кирган хоразмлик отахонга президент совғаси топширди
Урганч туманининг «Шоҳидонлар» маҳалласида яшовчи Жумёз ота Бекметов ўзининг 100 баҳорини қарши олди.
Шу муносабат билан Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов отахон хонадонига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси президенти номидан совғаларни топширди.
– Мени урушга кузатган яқинларимнинг юзидаги изтиробни яхши эслайман, – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жумёз бобо Бекметов. – Ўша вақтлари йиллар ўтиб, мана шундай тинч, фаровон кунлар келишини ким тасаввур қилибди, дейсиз... Эътибордан бошим кўкка етди.
Жумёз ота Бекметов, кўз тегмасин, ҳали тетик ва бардам.
Маълумот учун: отахон 1920 йилнинг 5 январида Урганч тумани Ғойбу қишлоғида таваллуд топган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 4 фарзанднинг отаси, 100 нафардан ортиқ набира, эвара ва чеваранинг бобоси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter