Ҳодиса Лас-Вегас аҳолисини қўрқувга солди (фото)
Расмийлар фуқароларни тинчлантиришга шошилишди: бу қўзиқорин шаклини олган оддий булут эди.
Невада штатининг энг йирик шаҳри — Лас-Вегас устида «ядро қўзиқорини» деб аталадиган булут пайдо бўлди, бу одатда атмосферада ядро портлашидан кейин содир бўладиган ҳодисани эслатади.
Кўплаб гувоҳларнинг сўзларига кўра, у ёрқин қизил эди.
Бу ҳодиса маҳаллий аҳолини қўрқитиб юборди. Уларнинг кўпчилиги Америка ядровий полигони айнан Невадада жойлашганини билишади. Шунингдек, Лас-Вегасдан 133 км узоқликда АҚШ ҳаво кучлари базаси жойлашган.
Ушбу база энг сирли жойлардан бири бўлиб, у 1951 йилда қурилган бўлса ҳам, унинг мавжудлиги давлат томонидан яқиндагина тан олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter