Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳисор» қўриқхонасида ёввойи тўнғиз, каклик ва айиқ «радар»га тушди (фото)

«Ҳисор» қўриқхонасида ёввойи тўнғиз, каклик ва айиқ «радар»га тушди (фото)

Видеодан кадр.

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонаси табиий мажмуаларида ёввойи чўчқалар кенг тарқалган тур ҳисобланади.

Қўриқхона ҳудудида ўрнатилган видеоқопқонлар ёрдамида олинган тасвирларда чучқа бамайлихотир юрганлиги камера объектига муҳрланди.

«Ҳисор» давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонларга тушган тасвирларда баъзан табиат гўзалликлари ўзига хос уйғун тарзда намоён бўлади. Яна бир видеотасвирда ҳам какликнинг сайраши ҳам тиниқ ҳолда камерага муҳрланган. Кузатишларга кўра, каклик қўриқхонанинг Ғилон, Мираки, Танхоздарё, Қизилсув бўлимларида кўпроқ учраши аниқланган.

Видеодан кадр.

Шунингдек, қўриқхона ходимларни ўрнатган қурилма  Тянь-Шань қўнғир айиғини ҳам суратга олди. 

Видеодан кадр.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг