Янги ҳисоблагич одатдагидан кўп «ток еяпти»ми? Антимонопол қўмита суриштирув бошлади
Хонадонларга ўрнатилаётган янги электр ҳисоблагичлар аввалгиларига қараганда 2,5 баравар кўп электр энергиясини сарфлаши ҳақида истеъмолчилардан эътирозлар тушаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Аввалроқ электр энергияси сарфини ҳисобловчи янги приборларни ўрнатиш ва уни ишлаши билан боғлиқ ушбу мурожаатларга Монополияга қарши курашиш қўмитаси муносабат билдирганди.
Антимонопол ташкилоти ўзининг навбатдаги хабарида вазиятни аниқлаштиришда истеъмолчиларни ҳамкорлик қилишга чақирди:
«Ҳурматли, истеъмолчилар!
Электр энергияси сарфини ҳисобловчи янги приборлар бўйича келиб тушаётган кўплаб мурожаатларни тўлақонли ўрганиш учун «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ, «Ўзстандарт» агентлиги, электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини ишлаб чиқарувчи корхона ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари таркибидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур мурожаатлар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Агар Сизнинг хонадонингизга ўрнатилган янги ҳисоблагич ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергиясидан кўпроқ сарфни кўрсатётгани тўғрисида шубҳа уйғонган бўлса, ушбу ҳолатни ишчи гуруҳ орқали тўлақонли ўрганиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилишингиз ҳамда ишчи гуруҳ билан ҳамкорликда фаол иштирок этишингиз таклиф қилинади.
Маълумот учун: ҳозирда ишчи гуруҳ вакиллари томонидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида иш олиб борилмоқда», дейилади Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter