Ҳиротдаги портлашда 2 нафар ёш бола ва 10 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида икки нафар ёш бола ва 10 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Воқеа кеча 9 август куни кечки пайт вилоят марказида содир бўлган.
Воқега гувоҳ бўлганларнинг айтишича, террорчи-худкуш мотоциклда ҳаракатланиб кетаётиб, ўзини портлатиб юборган.
Воқеани ҳануз ҳеч қайси террорчи гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter