Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлаяпти

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлаяпти

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 26 март куни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ҳиндистон элчиси Маниш Прабхатни қабул қилди.

«Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Элчихонаси раҳбари сифатида дипломатик миссиясини якунлаётган Маниш Прабхат жаноблари билан учрашдик. Биз Элчи жанобларининг фаолияти давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида стратегик шерикликни бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз», – дейди ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.

Эслатиб ўтамиз, Маниш Прабхат 2020 йил 16 октябрда ўзининг ишонч ёрлиқларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга топширган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг