Ҳиндистонда сел туфайли 27 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида кузатилаётган сел оқибатида 27 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги.
«Times of India» газетасининг ҳукумат мутасаддилари маълумотларига таяниб хабар беришича, штатнинг турли ҳудудларида кузатилаётган сел туфайли йўллар чўккан, симёғочлар қулаган, уйларнинг деворлари ёрилиб кетган.
Маҳаллий метеорология ходимларининг маълум қилишича, ёғингарчилик яна бир неча кун давом этар экан.
Шамли шаҳрида ҳам сел сабабли 5 киши яраланган. Aгра шаҳрида эса сув тошқинлари сабабли 500 дан зиён оила хавфсиз ҳудудга кўчирилган. Уттар-Прадеш штатида поездлар қатнови бекор қилинган. Қишлоқлар билан алоқа қилишнинг имкони бўлмаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter