Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон 41 йиллик танаффусдан сўнг иккинчи фазогирни учиради

Ҳиндистон 41 йиллик танаффусдан сўнг иккинчи фазогирни учиради

Шубҳаншу Шукла.

Фото: India Today

Ҳиндистон тарихидаги иккинчи фазогир — Шубҳаншу Шукла май ойида НАСА билан ҳамкорликдаги Axiom-4 экспедицияси таркибида Халқаро космик станция (ХКС)га парвоз қилади. Бу ҳақда Ҳиндистон фазовий тадқиқотлар департаменти раҳбари Житендра Сингҳга асосланиб The Times of India хабар берди.

«Капитан Шукланинг парвози — шунчаки парвоз эмас, балки Ҳиндистон фазовий тадқиқотлар янги асрига дадил қадам ташлаётгани рамзидир», — деди Житендра Сингҳ.

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари капитани 39 ёшли Шубҳаншу Шукла Россия ва АҚШда тайёргарликдан ўтди, энди у фазога кўтарилган иккинчи ҳиндистонлик бўлади. Унгача 41 йил муқаддам Ракеш Шарма мамлакатнинг «биринчи рақамли» фазогири деган шарафга муяссар бўлганди.

Ракеш Шарма
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг