Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда коронавирус беморлари даволанаётган шифохонада фожиа юз берди (видео)

Ҳиндистонда коронавирус беморлари даволанаётган шифохонада фожиа юз берди (видео)

Ҳиндистоннинг Мумбай мегаполисида коронавирус билан касалланганлар даволанаётган шифохонада ёнғин содир бўлди. Натижада 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Reuters» хабар бермоқда.

Қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар ёнғиндан 76 беморни эвакуация қилишган. Улар орасида сунъий нафас бериш мосламасига уланган етти киши ҳам бор. Беморларнинг барчаси бошқа шифохонага ётқизилган.

Коронавирус билан касалланганлар учун клиника савдо марказининг учинчи қаватида жойлашган бўлиб, ёнғин унинг биринчи қаватида келиб чиққан. Ёнғин мураккаблиги учинчи даража дея баҳоланган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари номаълум, текширувлар олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг