Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда автобус каналга қулади: 32 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда автобус каналга қулади: 32 киши ҳалок бўлди

Фото: «ВВС»

Ҳиндистон шимоли-шарқида Мадхья-Прадеш штатида автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйди ва транспорт воситаси каналга қулади. Натижада 32 киши ҳалок бўлди, яна 20 га яқин одам бедарак кетганлиги айтилмоқда, дея хабар берди ВВС.

Таъкидланганидек, ЙТҲ штат маркази Бхопалдан 560 км узоқликда содир бўлган. Автобусда жами 60 га яқин йўловчи бўлганлиги маълум қилинган. Воқеа жойида қутқарув гуруҳлари ва тез ёрдам шифокорлари ишлашмоқда. Маълумки, етти киши сувдан олиб чиқилган, уларнинг аҳволи қониқарли.

«Фожиа юз берди. Қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Иккита вазир ҳодиса содир бўлган жойга самолётда етиб боришган», — деди вазир Шивраж Сингх Чохан.

У ҳалок бўлганларнинг оилалари давлат томонидан 5 лак (72 миллион сўм) миқдорида товон пули олишига ваъда берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг