Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаёт банки, 75 минг долларлик лавозим ва бир тонна умидсизлик

Ҳаёт банки, 75 минг долларлик лавозим ва бир тонна умидсизлик

Муваффақиятга интилаётган ҳар қандай киши, энг аввало, ўз омадсизлигининг сабабларини аниқлаши керак. Акс ҳолда келгусидаги тузоқлардан қутулиш йўлини топиши қийин кечади. Мен одамларнинг бир-бирига муносабатларини таҳлил этар эканман, тегишли хулосалар чиқардим...

 Энг камида 30 та энг муваффақиятсизлик сабаби бўлади. Улар орасида энг асосийси эса бошқа одамлар билан чиқишиб кетиш қобилиятининг етишмаслигидир.

Ўз даврида улкан муваффақият қозонган бизнесменлардан бири менга шундай деган эди:

«Масъулиятли вазифага мўлжалланган одам қуйидаги беш баллик даражага қараб танланиши керак:

  1. Одамлар билан жуда яхши чиқишиб кетиш қобилияти борлиги.
  2. Унга ким хизмат кўрсатган бўлса, шунга мувофиқ одоб сақлаб, иш тутиши.
  3. Барча соҳаларга доир буйруқларга бўйсуниши.
  4. Ҳар қандай вазиятга сабр-тоқатлилиги.
  5. Берилган ишни яхши бажариш қобилияти».

Эътибор берган бўлсангиз, «Яхши ишлаш қобилияти» кўрсаткичи охирги ўринда турибди. Сабаби: берилган ишни яхши бажаргандан кўра, юқоридаги тўртта хусусият етишмаса-да, бошқалар билан муомала қилишда у ёқимли кўринади.

Эндрю Карнеги Чарльз М.Швабни оддий ходимликдан йилига 75 минг доллар тўланадиган лавозимга қадар кўтарди – бу ўша замонда жуда катта муваффақият ҳисобланар эди. Аммо фақат шугина эмас, Шваб йилига бир миллион доллар ҳажмидаги мукофот ҳам оларди. Карнегининг сўзларига кўра, маошни Швабга ҳақиқатда бажарган ишига тўлашар, мукофотга эса у бошқа ходимларни руҳлантиргани учун сазовор бўлар эди.

Сизнинг одамларни ишга руҳлантиришингиз ─ бу ҳаёт банки учун тўлдирилмаган чек бўлиб, уни кимга хоҳласангиз, тўлдириб беришингиз мумкин. Агар сизда бундай қобилият етишмаса, уни қўлга киритиш учун бир неча қадам ташлашингиз мумкин. Мана, одамлар билан муомалада риоя қилиш лозим бўлган бир неча қоида:

Сиздан сира кутмаган вақтларида одамларга яхши сўз айтинг ва фойдали хизмат кўрсатиш учун вақт топинг.

Одамлар билан гаплашаётганингизда, овозингиз илиқ ва дўстона оҳангда бўлишига ҳаракат қилинг.

Тингловчиларингиз учун қизиқарли мавзулар тўғрисида гапиринг. Уларга мумкин қадар керакли нарсаларни сўзланг.

Суҳбатдошингизни дунёдаги энг қизиқарли шахс деб ҳисобланг. Ҳеч бўлмаганда, гаплашаётган пайтда шундай деб фараз қилинг.

Суҳбат давомида тез-тез жилмайиб туринг.

Ҳар қандай шароитда ҳам ҳеч қачон Худога шак келтирманг. Нутқингизда одобдан ташқари ибораларни мутлақо қўлламанг.

Диний эътиқодингиз ва сиёсий қарашларингизни кўнгилда сақланг.

Ўзингиз ёрдам бермаган одамдан хизмат кўрсатишини ҳеч қачон сўраманг.

Бошқаларни яхшилаб тингланг, токи улар сиз билан хижолат бўлмай гаплаша олсин.

Ёдингизда бўлсин, бир грамм некбинлик-оптимизм (келажакка, ҳамма нарсага ишонч) бир тонна умидсизликни босиб кетади.

Ҳар бир кунингизни шундай сўзлар билан якунланг: «Мен янги хайру саховатлар сўрамайман, аммо ақл-фаросат сўрайман, токи ақл-донишлик билан ихтиёримдаги бойликларга амру фармойиш берайин. Ё Парвардигори олам, менинг ёнимдаги одамларга кўпроқ хизмат кўрсатишим, уни шу бугун адо этмагим учун кенг феъл ато этгин».

(Наполеон Хилл китобидан)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг