Ҳайит куни Сурхондарёда тадбиркор 40 та эҳтиёжманд оилага уй ҳадя қилди
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Тароқли маҳалласида иккита кўп қаватли уйни маҳаллий тадбиркор ўз ҳисобидан бунёд этиб, муборак Рамазон ҳайити куни уй-жойга муҳтож 40 та оилага ҳадя қилди.
Иккита кўп қаватли уйдаги хонадонлар икки ва уч хонали бўлиб, уларнинг ҳар бири юксак дид билан замонавий усулда жиҳозланган.
Вилоят ҳокими У.Қосимов президент номидан хонадон калитларини ўз эгаларига топширди.
Маълумот ўрнида, Саховатпеша тадбиркор ўтган йили ҳам тумандаги 27 та кам таъминланган уй-жойга муҳтож оилага коттеж уй қуриб, ҳадя қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter