Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетди. Лекин...

Ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетди. Лекин...

2020 йил 27 август куни соат 23:45 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган «Қуролли кучлар академияси» қаршисида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи С.Ж. «Нексия-3» русумли автомобилни бошқариб кетаётиб ушбу кўчада хизмат олиб бораётган ЙПХБ Махсус батальон 2-сафарбар гуруҳи инспектори Д.Абдуллаевнинг тўхташ ишорасига амал қилмасдан ҳаракатини давом эттирган. КХАЙ-Паркент кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган ЙПХБ Махсус батальон инспектори Ш.Туклибаевнинг ҳам тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. Юқори тезликда ҳаракатлангани учун Паркент кўчаси 69-уй қаршисида тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган пиёдани уриб юборган ва ЙТҲ жойидан яширинган. Автомобилни эса Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Гулбоғ МФЙ, Гулбоғ кўчасига ташлаб кетган.

Жорий йилнинг 28 август куни соат 13:00 ларда ҳайдовчи С.Ж. ўз айбига иқрор бўлиб, ИИБга мурожаат қилган ва ЙТҲ жойига қайтиб келган.

ЙТҲ натижасида пиёда (шахсига аниқлик киритилмоқда) Европа миллатига мансуб, ёши тахминан 65-70 ларда бўлган эркак киши олган тан жароҳатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.

Маълумот ўрнида ҳайдовчи С.Ж. бир йил мобайнида 4 маротаба маъмурий жавобгарликка тортилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг