Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаво шарида учиш акцияси ташкил этилди

Ҳаво шарида учиш акцияси ташкил этилди

Фото: Zamin.uz

Хоразм вилояти 4-сектори, вилоят давлат солиқ бошқармасининг ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бўлими, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида Хива шаҳри ва тумани ёшлари учун ҳаво шарида учиш акцияси ҳамда Ичан қалъага саёҳат ташкил этилди.

Унда Хива шаҳри ва тумани мактабларининг ўқувчилари, болалар шаҳарчаси тарбияланувлари ҳамда кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари иштирок этди.

Ўқувчи ёшлар Хиванинг тарихий обидаларини ҳаво шари орқали томоша қилдилар.

— Мен Ичан қалъани юқоридан биринчи томоша қилишим. Парвоз менга завқ бағишлади. Ташкилотчиларга раҳмат, — дейди Хива шаҳар болалар шаҳарчаси тарбияланувчиси Шаҳноза Ниязметова. 

Ўзбекистон аэронавтика федерацияси мутахассислари Тошкентдан олиб келган мазкур ҳаво шари маҳаллий ва хорижлик сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.

— Мазкур ҳаво шари Хивага яқинда ўрнатилди, — дейди Аэроновтика федерациясининг Хоразм вилояти филиали директори Илҳом Сетматов.  Асосий мақсадимиз ички туризмни ривожлантириш, тарихий шаҳарларда сайёҳларга замон талаблари асосида хизмат кўрсатиш. Бугунги хайрия акциясида болаларга ҳаво шарида учиш тартиби ҳақида маълумот берилди. Уларга Тошкент ва Самарқанд шаҳридан келган малакали мутахассисларимиз хизмат кўрсатди. Болаларнинг кўзларидаги қувонч бизга ҳам завқ бағишлади. 

Хивалик ёшлар учун ташкил этилган мазкур хайрия тадбири ёзги таътилда яна давом эттирилади.

Дилрабо Қурязова

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг