Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» ҳаво кескин совиб кетишидан огоҳлантирмоқда

«Ўзгидромет» ҳаво кескин совиб кетишидан огоҳлантирмоқда

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 17-20 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

17-18 мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18 мартда баъзи жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши мумкин.

17 мартда Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

18 мартда, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

17-18 мартда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда;

17 мартда Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин;

18 мартда Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин.

19-20 мартда кечалари ҳаво ҳарорати 0-3° илиқгача пасаяди, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳавода ва тупроқ юзасида 1-2° совуқгача бўлиши мумкин.

19-20 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларида 2-6° совуқгача, Қорақалпоғистоннинг шимолида баъзи жойларда 7-10° совуқгача бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг