Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини нокаут билан бошлади

2016 йилги Рио олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини муваффақиятли бошлади.
Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида мексикалик Хесус Сервантес Вильянуэвага (9-8, 5 KO) қарши дебют жангини ўтказган Ҳасанбой Дўсматов (1-0, 1 КО) муддатидан олдин ғалаба қозонди.
Мексикада бўлиб ўтган бокс оқшоми доирасида рингга чиққан Дўсматов 6 раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида кучли зарба билан мезбон боксчини полга қулатди ва ҳакам жангни тўхтатди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter