Филиппинда ҳарбийлар адашиб бир-бирини отиб қўйишди
![Филиппинда ҳарбийлар адашиб бир-бирини отиб қўйишди](https://static.xabaruz.com/crop/2/8/720_460_95_2821594899.jpg)
Филиппинда операция олиб бораётган полиция ходимлари ва ҳарбийлар адашиб бир-бирини отиб қўйиши оқибатида 6 полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Филиппин бош қўмондони Мариэль Магавай Самар шаҳрининг Виллареал қишлоғи яқинидаги ўрмонда бир-биридан бехабар операция олиб бораётган ҳарбийлар ва полиция ходимлари бир-бирига ўқ узиши оқибатида 6 нафар полициячи ҳалок бўлди.
Тўқнашувда 9 нафар полициячи яраланган. Яраланганлар шифохонага ётқизилган.
Воқеа юзасидан суриштирув бошлаб юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter