Ҳарбий хизматчилар қасамёд қилишди
Бугун, 23 апрель куни Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларида тантанали равишда ҳарбий хизматга янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчиларни Ватанга қасамёд келтириш маросими ўтказилди.
Бу маросимлар бугун барча ҳарбий округлар, ҳарбий қисм ва муассасаларда ўтказилди. Жойлардаги маросимларда Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар ва ҳарбий қисмларнинг масъул офицерлари ҳар бир юрт ўғлонига муддатли ҳарбий хизмат давомида улкан зафарлар тилади.
Асосий тадбирдан сўнг, ҳарбий хизматчилар томонидан кўргазмали қўл жанги ва жанговар чиқишлар, концерт дастурлари намойиш этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter