«Ҳар боламиз қонида истеъдод оқмоқда» – академик Иброҳим Абдураҳмонов
Ёшларимизнинг қалбига кириб бориш ва уларда миллий ғурурни шакллантириш, бировларнинг қора юмушларини қилиши ёки фикрларига қўшилиб кетишни танлашидан олдин ўзларининг нақадар генетик жиҳатдан қадри баланд инсон эканликларини адабий усулда тушунтириш учун таниқли ёзувчи Исажон Султоннинг «Генетик» асари катта ўрин тутади.
Зеро, ҳар боламиз қонида истеъдод оқмоқда. Бу истеъдодни ривожлантириш, «ухлаб ётган генлар»ни уйғотишда халқимиз бойлиги, ғурури ва шаъни бўлмиш тилимизга янада кўпроқ эътибор қаратиш давлатимиз сиёсати, деб баралла айтишимиз мумкин.
Жорий йилда умумий ўрта мактаблардаги «Адабиёт» фанига мўлжалланган 3D-тизимли интерактив ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва жорий қилиш, ўзбек халқининг этногенез тарихини ўрганиш бўйича «Эртош Дўлана» ёдгорлигини тадқиқ этиш, қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган кутубхонасини ташкил қилиш, ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий базасини яратиш каби амалий ва инновацион лойиҳаларга грантлар берилди.
Грантларнинг асосий мақсади ҳам тилимиз, қадриятларимизни ёшларнинг шуурига сингдириш бўлиб, бу йўлда янги лойиҳалар амалга ошириляпти, олимлар изланишлар олиб бормоқда. Зиёлиларимиз миллий қадриятларни ҳимоя қилиш учун меҳнат қилишлари, изланишлари, тадқиқотлпр олиб боришлари айни муддаодир. Ҳали олдинда шу ва бошқа лойиҳалар тилимиз мавқеининг янада ошишига хизмат қилади.
Иброҳим Абдураҳмонов,
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири
Ўзбекистон фанлар академияси академиги, Бутунжаҳон Фанлар академияси аъзоси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter