«Ҳар бир одам билан “cиз” деб гаплашиш керак» – Президент ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига мурожаат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган йиғилишда ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларидан аҳоли билан мулоқотда муомала маданиятига эътибор қаратишлари кераклигини сўради.
«Ички ишлар ходимлари ҳам, Миллий гвардия ходимлари ҳам, биламан, чарчашган, лекин бу масалага оқилона ёндашиши, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир одам билан "cиз" деб гаплашиши керак.
Секин шу карантиндан чиқиб кетишимизда, сизлар ҳам жуда катта маданият билан уларга муносабат билдиришингиз талаб этилади. Албатта, талабни ичида маданият ҳам бўлиши керак.
Одамларнинг шахсига тегмасдан тушунтириш ишларини кучайтириб, маданиятни ҳам кўпайтирсак, ўйлайман, бу тўғри бўлади» – деди президент.
Эслатиб ўтамиз, фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади. Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.
Диққат! Ўзгаришларнинг кучга кириш санаси махсус комиссия қарори билан жорий этилади!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter