Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳар бир фуқарога 500 000 сўм...» — фирибгарлар тузоғи ҳақида огоҳлантириш берилди

«Ҳар бир фуқарога 500 000 сўм...» — фирибгарлар тузоғи ҳақида огоҳлантириш берилди

Ижтимоий тармоқларда My.gov.uz логотипи ҳамда давлат раҳбарининг фотосуратидан фойдаланган ҳолда сохта «Единый Портал Узбекистана» саҳифаси очилиб, ҳар бир фуқарога 500 000 сўмдан берилаётгани ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатилаётгани маълум қилинди.

«Мазкур хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди ва юртдошларимизни бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка чақирамиз. Фирибгарлар бу усулдан фойдаланиб фуқароларнинг пластик карталаридан пул ўғирлашни режалаштиришган бўлиши мумкин», дейилади огоҳлантирувчи чақириқда.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (мy.gov.uz) ҳақида ишончли маълумотларни унинг расмий веб-сайтидан олиш мумкин.

Аввалроқ «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироатхон Мирзиёева номидан сохта аккаунтлар очилиб, хайрия ва мукофот пуллари тарқатилиши ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатилаётгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг