Ҳакам ўйин пайтида футболчини пичоқлаб қўйди
Футбол ҳаками Ремихио Армоа ўзи ишлаётган ўйинда футболчилардан бирига пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.
Аргентинанинг Мисионес провинциясида бўлиб ўтган ўйин вақтида майдонда ўзаро тортишув юзага келиб, муштлашувга айланган. Футболчилар ҳакамни ўраб олишди, Армоа пичоқни чиқариб, ўйинчилардан бирига пичоқ ҳужум қилган – нашрнинг таъкидлашича, гап футболчи Кевин А. ҳақида кетмоқда.
Манбанинг қайд этишича, жабрланувчи «Чаcарита Жуниорс»да ўйнайди - бу Аргентина чемпионатининг иккинчи дивизиони клуби, олий лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган ғолиб жамоадир.
Жароҳат туфайли футболчи ҳушини йўқотган. Жамоадошлари уни майдондан олиб чиқиб, шифокорларга топширишди. Футболчи касалхонага ётқизилган ва у ерда ўпкасига жароҳат етгани аниқланган. Унинг ҳаётига ҳозирча ҳеч қандай хавф йўқ.
Ҳакам воқеадан кейин қочишга уринган, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари футбол ҳакамини ҳибсга олган, қуролни тортиб олган ва кейинроқ футболчига қилинган ҳужум юзасидан жиноий иш очган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter