Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаж зиёратига юбормоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

Ҳаж зиёратига юбормоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан 2023 йилнинг 31 май куни фуқаро Ю.А. нинг аризасига кўра Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган «E.R»  МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилди.

Қайд этилишича, тадбирда «E.R» МЧЖ раҳбари Х.М. ва жамият менеджери Б.Ч. бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро А.М.нинг ишончига кириб, уни алдаб, унга ва онасига юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 20.000 АҚШ доллари эвазига Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун «Ҳаж визаси» қилиб беришни ваъда қилиб, шундан 4.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Яшнобод тумани бўлими томонидан фуқаролар Я.Х., М.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг