«Ҳаж – 2022» делегацияси ўз ишини бошлади
Куни кеча, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги «Ҳаж – 2022» делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
«Ҳаж – 2022» делегацияси Мадина шаҳридаги юртимиз зиёратчиларига хизмат қилиши мумкин бўлган 5 юлдузли Crowne Plaza ва Pullman Zamzam каби энг замонавий меҳмонхонларни саралаш мақсадида, уларни кўздан кечирмоқдалар.
Қайд этилишича, бу йил Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамада беш юлдузли ва барча қулайликларга эга бўлган замонавий меҳмонхоналар ўзбекистонлик зиёратчилар учун хизмат кўрсатади.
Муфтий ҳазратлари ушбу меҳмонхоналар Расул алайҳиссаломнинг жомелари бўлмиш – Масжиди Набавий ва Ҳарами шариф ҳисобланган Байтуллоҳга яқин бўлишига катта эътибор қаратмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter