Ҳафталик маълумот: кейинги кунларда об-ҳаво шароити қандай ўзгаради?

Гидрометеорология хизмати ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Туркманистон ҳудудидан нам ва илиқ ҳаво кириб келишида фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғади, шимолда ва чўл ҳудудларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиқгача, баъзи жойларда 15 даража илиқгача кўтарилади.
28 декабрда нам ҳаво массаси жанубий вилоятлардан республиканинг марказий ҳудудларига силжийди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ -3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
29-30 декабр кунлари республика бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиқ атрофида бўлади, кундузи ҳарорат 2-7 даража илиқгача пасаяди.
Рспублика бўйича баъзи жойларда туман тушади.
Ушбу ҳафтада тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter