Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳафта охирларида кунлар яна исийди

Ҳафта охирларида кунлар яна исийди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 28 октябр — 1 ноябр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Бугун Ўзбекистон ҳудуди совуқ ва нам ҳаво массалари таъсири остида бўлди. Куннинг биринчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кундузи 8-13 даражадан кўтарилмайди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 8-10 даражага пастдир.

Эртага Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда 2 даража совуққача пасаяди, кундузи 10-15 даражагача бироз кўтарилади.

Чоршанба куни фақат Қорақалпоғистон Республикасида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Совуқ ҳаво массаси мамлакатимиз ҳудудидан чекина бошлайди, ҳарорат кечаси 2-7 даража илиққача, кундузи 12-17 даражагача кўтарилади.

Пайшанба ва жума кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқ, атрофида бўлади, кундуз кунлари 15-20 даражагача кўтарилади.

28-30 октябрда республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши кузатилади.

28-30 октябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Пойтахтимизда эртага ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 дараажа, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

30 октябрда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

31 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг