Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳафта ўртасида ҳарорат 33 даражагача кўтарилади

Ҳафта ўртасида ҳарорат 33 даражагача кўтарилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 6-10 май кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Сешанба ва чоршанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши бошланади. 7-8 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 8 майда Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида 7-8 май кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати 30-33 даражагача кўтарилади.

9-10 май кунлари нам ҳаво масалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Фақат 9 майда Фарғона водийсида, 10 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмайди. Бу кунларда ҳаво ҳарорати пасаяди ва 10 майга келиб 20-25 даражагача бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 6 майда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7-8 майда ёғингарчилик кутилмайди. 9-10 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.

Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) 10 май куни ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтимизда 7-8 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 30-33 даражагача кўтарилади.

9 майда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 30-32 даража бўлади.

10 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 22-25 даражагача пасаяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг