Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳафта давомида об-ҳаво тез-тез ўзгариб туриши кутилмоқда

Ҳафта давомида об-ҳаво тез-тез ўзгариб туриши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзгидромет» ҳафта давомида Ўзбекистонда кутиладиган об-ҳаво хусусида хабар берди. 

Бугун мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида об-ҳавонинг нобарқарор бўлиши кутилмоқда, айрим жойларга ёмғир ёғиб момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга яқин мамақалдироқли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида об-ҳаво асосан кам булутли ва қуруқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 6 май куни ҳам айрим жойларга ёмғир ёғиб момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди.

Кўпинча баҳорда бўлганидек, 4-6 май куни кутилаётган ёмғирлар айрим жойларда (локаль) кучли бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шиддат билан эсганда 23-28 м/с гача етиши мумкин.

Бу кунларда ҳавонинг ҳарорати 23-28 даража, ёмғир ёққанда 20-23 даражани ташкил қилади.

Хафтанинг иккинчи ярми яхши об-ҳаво билан бошланади. 7-8 май кунлари бутун мамалакатимиз ҳудудида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат 25-30 даража атрофида бўлади.

9 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича яна баъзи жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

4-7 май кунлари республиканинг тоғли ва тоғолди туманларида сел келиши хавфи бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг