Ҳафта бошида ёмғир, момақалдироқ бўлиши мумкин
Ўзгидромет 7-9 ноябрга об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон рeспубликаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ, 8 ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 9 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 19-24° илиқ, 8 ноябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° илиқ, 9 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах,Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 7 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 8-9 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 19-24° илиқ, 8 ноябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° илиқ, 9 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 7 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 8-9 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ кундузи, 7-8 ноябрда 19-24° илиқ, 9 ноябрда 15-20° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 7-8 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 9 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-8 ноябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ, 9 ноябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, 7 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 8-9 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-8 ноябрда 2-7° илиқ, 9 ноябрда 0-5° илиқ, кундузи 7 ноябрда 13-18°, 8-9 ноябрда 5-10° илиқ гача бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter