Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси шифохонага тушиб қолди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси шифохонага тушиб қолди

Фото: «Tofight.ru»

Россиялик мураббий ва аралаш жанг усули (MMA) курашчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов шифохонага тушиб қолди. Бу ҳақда «Рейтинг Букмекеров» хабар берди.

57 ёшли Нурмагомедовнинг ўзи нашр мухбирига буни тасдиқлаган. Мутахассиснинг шифохонага ётиш сабаби номаълум.

Нурмагомедовнинг ўғли — енгил вазнда Ultimate Fighting Championship нинг мутлақ чемпиони. Бундан ташқари, промоушенда россиялик мураббийнинг бошқа шогирдлари ҳам иштирок этади — Ислом Махачев, Абубакар ва Умар Нурмагомедовлар.

Спортчи сифатида Абдулманноп Нурмагомедов самбо ва дзюдо бўйича Украина чемпиони бўлган. Унинг шогирдлари орасида самбо бўйича жаҳон чемпионлари ҳам бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг