Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гумонланувчи шартли харидорга пичоқ билан ҳамла қилди

Гумонланувчи шартли харидорга пичоқ билан ҳамла қилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ахбоорот хизмати хабар бермоқда.

Фуқаро 22 апрель куни Ички ишлар органларига арзиа билан мурожаат қилиб, Қирғизистондан олиб ўтилган «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини қарийб 15 минг долларига сотмоқчи бўлган шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.

 Аризага асосан, ўтказилган тезкор тадбирда, Қўштепа тумани, ҳудудида шартли харидорга «Регапен» номли дори воситаларини 165 миллион сўмга сотаётган шахс қўлга олинди.

Келишилган пулларни олган гумонланувчи шахс тезкор тадбир ўтказилаётганлигини сезиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан шартли харидорни ўлдириш билан қўрқитиб, зўрлик ишлатаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан зарарсизлантирилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 251 прим 1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 3-қисми (уюшган гуруҳ томонидан ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчига нисбатан қамоқ эхтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг