Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистондаги блок-постда судья билан содир бўлган ҳодиса видеоси тақдим қилинди

Гулистондаги блок-постда судья билан содир бўлган ҳодиса видеоси тақдим қилинди

Видеолавҳадан скриншот

Кеча жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди судьяси А. Эргашев Гулистон шаҳрида ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари зўравонлигига учрагани хабари берилганди. Судья А. Эргашев 2020 йил 13 июль куни соат 08:30ларда «Нексия» автомашинасида Гулистон шаҳри остонасига ўрнатилган  блок-постга келганда шу ерда хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан тўхтатилади.

Воқеалар қандай ривожлангани акс этган видео Ички ишлар вазирлиги томонидан (ИИВ талқинида) интернетда эълон қилинди. Видеолавҳада А.Эргашев бошқарувида бўлган автомашинадаги видеорегистраторда қайд этилган видеоёзув ҳамда ички ишлар органи ходимининг боди-камерасидаги ёзувлардан фойдаланилган.

Видеолавҳада қайд этилишича, судья А.Эргашев тез ёрдам машинаси йўлини тўсиб олганлиги учун машинасидан зўрлик билан туширилиб, унинг автоулов воқеа жойидан узоқроққа олиб бориб ташлаб келинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz»га ҳолатга оид қўшимча маълумотларни маълум қилганди. Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг